Ливанда Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3756 кишига етди, 11632 киши яраланди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги баёнотида маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг жануби ва шарқидаги "Ҳизбуллоҳ" жангарилари жойлашган аҳоли пунктларига ҳужум қилишда давом этмоқда.
"Сўнгги 48 соат ичида бу ҳудудларда 45 киши ҳалок бўлди ва 149 киши яраланди", деб таъкидлади вазирлик.
Кучли бомбардимонга учраган Набатия шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда ва кун охирига келиб қурбонлар ва ярадорлар сони кўпайиши мумкин.