Ливанда Исроил ҳужумлари сабаб 1500 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди.
Associated Press агентлигининг Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, март ойининг бошидан бери Исроил ҳужумлари сабаб 1500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Жами 1530 киши ҳалок бўлганлар орасида 102 аёл ва 130 бола бор. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек, 11 нафар Исроил аскари ҳалок бўлганини хабар қилди. Ўлдирилган «Ҳизбуллоҳ» аъзолари сони эса номаълум. 4800 дан ортиқ одам яраланган.
2 март куни эрталаб Исроил армияси штаб бошлиғи Эял Замир «Ҳизбуллоҳ»га қарши операция бошланганини эълон қилди. Эртаси куни Исроил қўшинлари Ливан жанубига кириб келди. Исроил армиясининг маълумотларига кўра, Ливан ҳаракати можарога Эрон томонида кириб, Исроил ҳудудига ракеталар отган.
Яҳудий давлати томони Ливаннинг 50 та шаҳарчаси аҳолисини «Ҳизбуллоҳ» нишонларига ҳужумлар туфайли эвакуация қилишга чақирди.
Аввалроқ Эронда уруш сабаб 3 минг одам қурбон бўлгани айтилганди.