2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери Ливанда Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3593 кишига етди, 10 990 киши яраланди.
Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Шанба куни Исроил ҳаво кучларининг Ливан жанубидаги Набатия вилояти ва Ғарбий Бека минтақасига уюштирган ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида 35 киши ҳалок бўлди ва 120 киши яраланди", деб аниқлик киритди вазирлик.
Таъкидланишича, эълон қилинган сулҳга қарамай, аҳоли пунктларини бомбардимон қилиш давом этмоқда, шунинг учун қурбонлар ва ярадорлар сони кун охирига қадар ошиши мумкин.