Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида 12 киши ҳалок бўлган, яна 109 киши жароҳат олган.

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Айни пайтда Набатия ва Тир шаҳарларида қутқарув хизматлари вайрон бўлган бинолар қолдиқларини тозалаш ишларини давом эттирмоқда. Расмийлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирган.

Киритилди: 23:11 23.05.2026. Ўқилди: 64 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!