Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ливан ва Сурия президентлари чегара хавфсизлигини муҳокама қилишди

Ливан ва Сурия президентлари чегара хавфсизлигини муҳокама қилишди

Ливан президенти Жозеф Аун суриялик ҳамкасби Аҳмад ал-Шара билан икки давлат чегараси хавфсизлигини муҳокама қилди.

Ливан президенти маъмуриятининг маълум қилишича, Жозеф Аун телефон орқали мулоқотда Аҳмад Шараани табриклаган.

Раҳбарлар "Ливан-Сурия чегарасини назорат остига олиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик қилишга” келишиб олдилар, дейилади баёнотда.

Бир кун аввал Суриянинг САНА ахборот агентлиги Ливан чегарасидаги Хавайк қишлоғи яқинида контрабандачилар ва Сурия хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлганини хабар қилган эди. Контрабандачилар қўлга олиниб, катта миқдорда қурол-яроғ мусодара қилинди.

Киритилди: 16:09 08.02.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!