Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ливан Исроил билан чегарадаги қўшинлари сонини 10 мингга кўпайтиради

Ливан Исроил билан чегарадаги қўшинлари сонини 10 мингга кўпайтиради

Исроил ўз назорати остида қолган бешта ҳудуддан қўшинларини олиб чиқиб кетиши биланоқ Ливаннинг жанубий чегарасидаги қўшинлар сони 10 мингга етказилади.

Бу ҳақда республика президенти генерал Жозеф Аун Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан Баабда саройида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

"Мамлакат жанубида Ливан армияси ва БМТ тинчликпарвар контингентидан ташқари ҳеч қандай қуролли кучлар бўлмайди. Литани дарёсининг жанубида қўшинларимиз сони 10 минг нафарга етказилади", - деди у.

Президент 2025 йил 31 августда тугайдиган БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) мандатини узайтириш бўйича Лондоннинг қўллаб-қувватлашига ишонишини таъкидлади. "Ҳозирги вазият БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси тўлиқ амалга оширилгунга қадар тинчликпарвар кучлар минтақада қолишини тақозо этмоқда", — деди у.

Бейрутга қисқа муддатли ташриф билан келган вазир Ламми, ўз навбатида, Британия-Ливан муносабатларининг мустаҳкамлигига ишора қилиб, Ливанга барча соҳаларда, хусусан, ҳарбий соҳада ёрдам беришга ваъда берди.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!