"Беларусдан учирилаётган ҳаво шарлари Литванинг миллий хавфсизлик манфаатларига, шунингдек одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулки ва атроф-муҳитга хавф туғдирмоқда", дейилади Литва ҳукуматининг тегишли қарорида.
Мамлакат бош вазири Инга Ругинененинг айтишича, бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиниши жамоатчилик учун ноқулайликлар келтириб чиқармайди.
Ҳужжатда таъкидланишича, октябр ойидан буён Вилнюс аэропорти фуқаролик авиациясига таҳдидлар сабабли 60 соатдан ортиқ вақт давомида ёпилган, бу ҳолат 350 дан ортиқ рейсларга ва қарийб 51 минг йўловчига таъсир кўрсатган.
Литва расмийлари фуқаролик авиациясига бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар устидан назоратни кучайтиришни, шунингдек, метеорологик зондларга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда.