Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Литва прокуратураси Вилнюсдаги IKEA дўконини Россия разведкаси топшириғи билан икки нафар украиналик ёқиб юборганини маълум қилди

 Литва прокуратураси Вилнюсдаги IKEA дўконини Россия разведкаси топшириғи билан икки нафар украиналик ёқиб юборганини маълум қилди

Вилнюсда жойлашган дўкон омборхонасида 2024 йил 9 майга ўтар кечаси ёнғин юз берган эди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Прокурор Артурас Урбялиснинг таъкидлашича, тергов ушбу воқеани 20 ёшга тўлмаган икки нафар Украина фуқароси томонидан содир этилган теракт дея баҳоламоқда. Улардан бири вояга етмаган шахс. Литвада унга теракт уюштириш ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш айби қўйилган. Иккинчи айбланувчи Полшада қўлга олинган бўлиб, у ўша мамлакатда суд қилинади.

"Тўпланган маълумотлар ҳодисанинг ташкилотчиси Россия ҳарбий разведкаси эканлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини берди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда", – дея қўшимча қилди Урбялис.

Киритилди: 22:25 17.03.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!