Вилнюс округида дронлар таҳдиди сабабли "қизил" даражадаги хавф эълон қилинди. Литва армияси "сариқ" огоҳлантиришдан сўнг хавф даражасини "қизил"га кўтарди.
Инқирозларни бошқариш миллий маркази (NKVC) мактаб ва боғчалардан болаларни зудлик билан бошпаналарга олиб тушишни талаб қилди. Вилнюс аэропорти вақтинча ёпилди, кўчаларда жамоат транспорти ва машиналар ҳаракати тўхтаб қолди.
Delfi нашрининг хабар беришича, мамлакат президенти Гитанас Науседа, бош вазир Инга Ругинене ва Сейм раиси Йозас Олекас ҳам бомбадан сақланиш бошпаналарига туширилган. Хавф эълон қилинганидан 15 дақиқа ўтиб, аҳолига бошпаналарни тарк этиш мумкинлиги маълум қилинди, дейилади хабарда.