Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис катта эҳтимол билан Манчестер клубини тарк этади.

Гвардиолани ўз сафига қўшиб олишга Криштиану Роналду тўп сурадиган «Ан-Наср» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби испаниялик мураббийга йилига 150 миллион доллар маош (плюс бонуслар) кўзда тутилган шартнома таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «шаҳарликлар» олти марта Англия Премьер-лигасида, беш марта Лига Кубогида, уч мартадан Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида зафар қучишди. Шунингдек, улар бир мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқишган.

Киритилди: 23:54 19.05.2026. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!