Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Литва экспорт чекловлари туфайли бир йилда 250 миллион евро йўқотиши мумкин

Литва экспорт чекловлари туфайли бир йилда 250 миллион евро йўқотиши мумкин

Литва экспорт чекловлари туфайли 2025 йилда 250 миллион евро йўқотиши кутилмоқда. Бу прогнозни Болтиқбўйи республикаси иқтисодиёт ва инновациялар вазири айтди.

Декабрь ойида парламент сайловларидан сўнг истеъфога чиққан аввалги Вазирлар Маҳкамаси қўшалоқ мақсадларда ишлатиладиган товарлар рўйхатини бир неча мингтага кенгайтириб, уларнинг Россияга кириб кетишидан қўрқиб, учинчи давлатларга экспорт қилишни тақиқлаган эди. Тақиқ 1 январдан кучга кирди. Янги вазирлар маҳкамаси ушбу рўйхатни юмшатиш учун қайта кўриб чиқиш ниятида.

Киритилди: 15:55 03.01.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!