Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар рўйхатидан икки миллиардер, жумладан, Алишер Усмоновга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ҳамда қолган 3000 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни уч йилга узайтиришга келишиб олди.
Бу Латвия ўз ветосини қайтариб олганидан сўнг амалга оширилди ва иттифоқ расмийлари бу ҳақда 22 сентябр куни маълум қилди.
Аввалроқ EИ расмийлари санкцияларни уч йилга узайтириш эвазига россиялик олигархлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни рўйхатдан чиқаришга рози бўлган эди. Бироқ Латвия бунга тўсқинлик қилган. Илгарилари Россияга оид чекловлар ҳар олти ойда узайтирилар эди.
Санкцияларни тасдиқлаш учун Европа Иттифоқига аъзо барча мамлакатларнинг якдил розилиги талаб этилади. Дипломатларнинг билдиришича, якунда Латвия бетараф қолган ва бу келишувнинг қабул қилинишига имкон берган.