Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лионель Месси «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига таклиф қилинмаган — Фабрицио Романо

Лионель Месси «Олтин тўп» тақдирлаш маросимига таклиф қилинмаган — Фабрицио Романо

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги «Олтин тўп» тақдирлаш маросимида ғолибга мукофотни топширмайди. Аргентиналик футболчи мазкур вазифани бажариш учун ташкилотчилар томонидан таклиф этилмаган.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 39 ёшли ҳужумчининг тақдирлаш маросимида умуман иштирок этиши ҳам ҳозирча тасдиқланмаган.

Шу билан бирга, Месси жорий йилги «Олтин тўп» мукофотига даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатидан жой олган.

Маълумот учун, 2026 йилги «Олтин тўп» тақдирлаш маросими 26 октябрь, душанба куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бу йилги тадбир мукофот тарихидаги юбилей — 70-маросим ҳисобланади.

«Олтин тўп» ғолиби ФИФА рейтингидаги энг юқори 100 та ўринни эгаллаган мамлакатларнинг ҳар биридан бир нафардан танланган, жами 100 нафар журналист иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

Киритилди: 19:52 13.10.2026. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!