Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Лионель Месси дунёдаги энг истиқболли 10 нафар футболчини танлади

Лионель Месси дунёдаги энг истиқболли 10 нафар футболчини танлади

Аргентиналик ҳужумчи, «Интер Майами» жамоаси аъзоси Лионель Месси дунёдаги энг истиқболли 10 нафар футболчидан иборат рўйхатни тузди.

Give Me Sport’нинг маълум қилишича, Месси ушбу рўйхатга қуйидаги футболчиларни киритган:

- Ламин Ямал ("Барселона")
- Кенан Йилдиз ("Ювентус")
- Каван Салливан ("Филадельфия")
- Жейден Шоу (АҚШ аёллар терма жамоаси)
- Антонио Нусу ("Лейпциг")
- Жоэл Ндала ("Ноттингем Форест")
- Вики Лопес ("Барселона" аёллар жамоаси)
- Ассане Уэдраого ("Лейпциг")
- Элисс Бен-Сегир ("Монако")

Месси 2023 йил ёзидан бери «Интер Майами» таркибида тўп сурмоқда. У шу вақт мобайнида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол ва 21 та голли узатма амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача давом этади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:26 19.04.2025. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!