Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Лавров Трампнинг "адолатли келишув" ҳақидаги баёнотлари ҳақида: "Биз исталган натижага олиб келадиган ҳар қандай ташаббусни олқишлаймиз"

Лавров Трампнинг "адолатли келишув" ҳақидаги баёнотлари ҳақида: "Биз исталган натижага олиб келадиган ҳар қандай ташаббусни олқишлаймиз"

Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампнинг бир кун аввал Украина президенти билан учрашувидан кейин айтган баёнотларига муносабат билдирди.

"Трамп бир вақтлар унга урушни тўхтатиш учун 24 соат керак бўлишини айтган эди, энди гап бошқача. Биз эса исталган натижага олиб келадиган ҳар қандай ташаббусни олқишлаймиз", деди Лавров.

"Биз истаган натижа эса фақат битта бўлиши мумкин — бу муаммони Украина инқирозининг асосий сабабларини бартараф этиш асосида ҳал қилиш", дея давом этди у.

Лавров ушбу "асосий сабаблар" ҳақида гапирар экан, Россиянинг Ғарб давлатлари Киевни НАТОга тортаётгани ҳақидаги хулосаларини такрорлади ва Украинада русийзабон аҳоли зулмга учраганлигига урғу берди.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!