Бугун 15 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Лавров қанча давлат Россияни йўқ қилмоқчи эканлигини айтди

Лавров қанча давлат Россияни йўқ қилмоқчи эканлигини айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Россияни йўқ қилишга» уринаётган 50 га яқин давлатни санаб ўтди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россиянинг ўрнига Ғарб учун хоҳлаган нарсани қилиши мумкин бўлган «қарам, сўнаётган, ўлаётган макон» керак. «Шу мақсадда Россияни парчалашга ҳаракат қилиш учун 50 га яқин давлатдан иборат коалиция тўпланди», деди вазир.

Россия расмийлари Ғарбни бундай ниятларда бир неча бор айблаган. Масалан, 2021 йил охирида, Россиянинг Украинага ҳужумидан сал олдин, Владимир Путин бу ҳақда гапирган эди.

2023 йил февраль ойида Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев «Россиянинг қулаши» ҳақидаги тезисни Украинадаги урушни оқлаган ҳолда ишлатди. У ўзининг Телеграм-каналида агар Кремль урушни тўхтатса, Россия «парчаланиб кетиши» ҳақида ёзган.

Киритилди: 18:12 03.09.2024. Ўқилди: 21517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!