Мьянма Россияга дўст давлат, “эски ҳамкор”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Мьянма ташқи ишлар вазири билан учрашувда Лавров бу мамлакатни “Осиё-Тинч океани минтақасидаги меҳрибон, дўстона, узоқ йиллик ҳамкор – бизни ўнлаб йиллик ўзаро ҳамкорлик, дўстлик ва қўллаб-қувватлаш боғлаб туради”, деб атади.
Ўз навбатида, Мьянма ташқи ишлар вазири Вунна Маун Лвин Мянма Россияга кўрсатаётган қўллаб-қувватлаш учун миннатдор эканини айтди.
“Сизнинг ташрифингиз жуда муҳим”, - деди Вунна Маун Лвин Лавров билан учрашувда вазир Мьянмага охирги марта 9 йил аввал ташриф буюрганини қўшимча қилди.
"Сизнинг ташрифингиз Россия ва Мьянма яқин алоқаларни давом эттираётганининг тасдиғидир. Ва биз Россияга кўрсатган ёрдами учун жуда миннатдормиз", - деди у.