Франция Президенти Россияга қарши ядро қуролидан фойдаланишга тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида гапирди, дея таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Франция Президенти Эммануэль Макроннинг ядровий риторикасини Россияга таҳдид деб атади, деб хабар беради tass.ru.
“Албатта, бу Россия учун таҳдид. Агар у (Макрон) бизни таҳдид деб ҳисобласа, Европа давлатлари ва Британия бош штаб бошлиқларини йиғилишга чақирса, Россияга қарши ядро қуролини қўллашга тайёргарлик кўриш зарурлигини айтса, бу, албатта, таҳдиддир”, деб таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида.