Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари Германияни Leopard 2 танкларини зудлик билан Украинага топширишга чақиришди

A A A
Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари Германияни Leopard 2 танкларини зудлик билан Украинага топширишга чақиришди

Болтиқбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирлари, жумладан, Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевичнинг тегишли хабарлари Тwitter'да эълон қилинди.

Украинани замонавий танклар билан таъминлаш Россия агрессиясини тўхтатиш ва Европада тинчлик ўрнатиш учун зарур, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазирлари. Германия Европанинг етакчи давлати сифатида бу борада алоҳида масъулият юклайди, дейилади мурожаатда.

Leopard 2 танкларига эга бўлган қатор давлатлар уларни Украинага топширишга тайёр, бироқ бунинг учун ушбу зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи Германия рухсати керак бўлади. 20 январь куни Украинанинг иттифоқчи давлатлари вакилларининг Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтган йиғилиши иштирокчилари Киевга Leopard 2 танкларини етказиб бериш бўйича келишувга эриша олишмади. Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, иттифоқчилар ҳалигача таъминот ҳақида умумий фикрга эга эмаслар.

Киритилди: 22:06 21.01.2023. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!