Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Латвия Беларус билан чегарани ёпмоқчи

Латвия Беларус билан чегарани ёпмоқчи

Латвия Давлат чегара хизмати ҳукуматдан Беларус билан чегарадаги ягона фаолият кўрсатувчи "Патерниеки" (Беларус томонида – "Григоровшчина") назорат-ўтказиш пунктини қисман ёпишни сўрайди. Бу ҳақда Латвия ОАВлари хабар берди.

Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати раҳбари Гунтис Пуятс маҳаллий телеканаллардан бирида 17 март куни пиёдалар ва велосипедчилар учун назорат-ўтказиш пунктини ёпиш, ундан фақат автотранспорт воситаларининг ўтишига рухсат бериш таклифини киритишини маълум қилди.

"Биз назорат-ўтказиш пунктидан Латвияга ноқонуний муҳожирларнинг оммавий кириб келиши учун фойдаланиш хавфи юқори деган хулосага келдик", - дейди Гунтис Пуятс.

Унинг таъкидлашича, агар Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифни маъқулласа, назорат-ўтказиш пункти олти ойга қисман ёпилади.

Киритилди: 00:11 18.03.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!