Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Ланс» бош директори Абдуқодир Ҳусановнинг январь ойида жамоани тарк этишини тасдиқлади

«Ланс» бош директори Абдуқодир Ҳусановнинг январь ойида жамоани тарк этишини тасдиқлади

"Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов январь ойида жамоани тарк этади. Бу ҳақда клубнинг бош директори Пьер Дреосси маълум қилди.

Жумладан у шундай деди: "Ҳусанов клубни тарк этади, аммо ҳозирча яхши таклифлар бўлмади".

Ҳусанов 2023 йил июль ойида "Ланс" жамоасига қўшилгандан бери жамоада ўзига хос ўйини билан ажралиб турди ва Европа клублари, хусусан, Англия Премьер-Лигаси жамоаларининг қизиқишига сабаб бўлди.

"Манчестер Сити" уни ўз келажаги учун иқтидорли ўйинчи сифатида кўриб чиқмоқда. Абдуқодирнинг нархи тахминан 20 миллион фунт стерлинг деб баҳоланмоқда. Ҳусановнинг ўзи ҳам катта жамоаларга ўтишга тайёр.

Январ ойидаги трансфер ойнаси давомида Ҳусанов қайси жамоага ўтишини вақт кўрсатади. Клубни қаноатлантирадиган таклиф бўлса, унинг кетиши аниқ кўринади.

Киритилди: 01:10 06.01.2025. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!