Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди

Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди

Каталониянинг «Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди, деб хабар берди Allfootballapp.

Эслатиб ўтамиз, кеча 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Испания терма жамоаси Туркияда мезбонларни 6:0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учратди.

Ламин Ямал ўйин ўтказилган Коня шаҳридан шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз ватанига учиб кета олмайди, дейилади хабарда.

Ямал «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсумда у «Барселона» сафида Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди, жамоа билан бирга чемпионлик ва Испания кубогини қўлга киритди. 2024 йилда футболчи Испания терма жамоаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Киритилди: 17:16 08.09.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!