18 ёшли Ламин Ямал Чемпионлар лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйинда гол урди, аммо "Барселона"га ғалаба қозонишда (3:3) ёрдам бера олмади.
Испаниялик вингер 61-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, таблода 2:2 ҳисобини ўрнатди. Кўп ўтмай майдон эгалари яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, 77-дақиқада эса "кўк-анорранглилар" мағлубиятдан қутулиб қолишди - автогол ёрдам берди.
- Голинг билан яна Мессини эслатдинг, - деди журналист Ямалга ўйиндан кейинги интервьюсида.
- Йўқ, йўқ, Лео бундай голлардан мингтасини урган, мен ўзимни у билан таққослай олмайман. Мен шунчаки ўз йўлимдан боришга ва ўз устимда ишлашга ҳаракат қиляпман," - дея Ламиннинг жавобини келтиради испан ОАВ.
"Барселона"нинг ёш юлдузи жорий мавсумда ўнта баҳсда бешта гол ва шунча голли узатмани амалга оширди.