Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ламин Ямал ЖЧнинг қайси ўйинигача тўлиқ тикланиши маълум бўлди

Ламин Ямал ЖЧнинг қайси ўйинигача тўлиқ тикланиши маълум бўлди

«Барселона» спорт директори Деку жамоа физиотерапевтлари Рауль Мартинес ва Фернандо Галан билан учрашув ўтказиб, ҳужумчи Ламин Ямалнинг тикланиш режасини муҳокама қилди. У 22 апрель куни «Сельта»га қарши (1:0) ўйинда сон орқа мушакларидан жароҳат олган эди.

Манбага кўра, ушбу учрашув натижасида Галан Ямалнинг ҳам «Барселона», ҳам Испания терма жамоасидаги реабилитацияси учун жавобгар бўлиши белгиланди. Жаҳон чемпионати давомида мутахассис ҳар куни Каталония клубига футболчининг ҳолати ҳақида ҳисобот юбориб боради.

Қайд этилишича, Ямал 6–7 ҳафта майдондан четда қолади. Шу боис, 18 ёшли вингернинг жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида Кабо-Вердега қарши (15 июнь) ўйинда иштирок этиши деярли истисно қилинмоқда. Унинг 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши ўйинга қайтиши эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, Ямал 26 июнь куни Уругвайга қарши учрашувга тўлиқ тайёр ҳолатда етиб келишига ишонч билдирилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:26. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!