Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ламин Ямал Чемпионлар Лигасида Килиан Мбаппе ўрнатган рекордни такрорлади

Ламин Ямал Чемпионлар Лигасида Килиан Мбаппе ўрнатган рекордни такрорлади

"Барселона" вингери Ламин Ямал Чемпионлар Лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйинда (3:3) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Кўк-анорранглилар"нинг ёш юлдузи фаолиятидаги энг нуфузли еврокубокда 13 та самарали ҳаракатни амалга оширди (7+6) - бу 18 ёшдан ошмаган футболчилар орасида рекордни такрорлади, деб ёзади Opta. Бунгача ягона рекордчи франциялик Килиан Мбаппе бўлиб, у ҳам 19 ёшигача 13 та голда иштирок этган.

Ямал Чемпионлар Лигасининг жорий ўйинида яна бир марта гол урса ёки голли узатма берса, мутлақ рекорд ўрнатади.

Умумий босқичнинг 5-турида каталонияликлар "Челси" меҳмони бўлади. Учрашув 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:35 06.11.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!