"Барселона" суперюлдузи Ламин Ямал клуб билан янги шартнома имзолайди.
Relevo нашри хабарига кўра, 17 ёшли испаниялик футболчи ёзда 18 ёшга тўлганидан сўнг "кўк-анорранглилар" билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекади.
Ямал ҳозирда Transfermarkt порталида 180 миллионга баҳоланмоқда.
У жорий мавсумда 49 та ўйинда 15 та гол уриб, 24 та ассист берди.