Ламин Ямал Marca талқини бўйича мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Барселона" вингери Los 100 de Marca овоз йиғишида биринчи ўринни эгаллади. Унда 133 нафар эксперт, жумладан, Испания ва бошқа мамлакатлардан Marca ва бошқа оммавий ахборот воситалари журналистлари, шунингдек, собиқ футболчилар ва мураббийлар иштирок этди.
Ҳаммаси бўлиб 100 нафар ўйинчи мукофотга номзод бўлди, улар орасидан ҳар бир шарҳловчи ўзининг энг яхши 10 нафар номзодини танлади. Бу футболчиларга маълум миқдорда балл берилган: биринчи ўрин учун 30, иккинчи ўрин учун 25, учинчи ўрин учун 23 балл.
Овоз бериш натижаларига кўра, Ямал 3310 балл тўплади. Биринчи ўнлик қуйидагича кўринишга эга:
1. Ламин Ямал («Барселона») – 3310;
2. Усмон Дембеле («ПСЖ») – 3100;
3. Витинья («ПСЖ») – 2732;
4. Рафинья Диас («Барселона») – 2467;
5. Килиан Мбаппе («Реал») – 2292;
6. Педри («Барселона») – 2035;
7. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 2022;
8. Ашраф Хакимий («ПСЖ») – 1371;
9. Нуну Мендеш («ПСЖ») – 1162;
10. Джанлуиджи Доннарумма («ПСЖ») – 1070.