БМТ маълумотларига кўра, Ғазода ҳозирда замонавий тарихдаги энг кўп ампутацияга учраган болалар гуруҳи истиқомат қилмоқда.
Қизил Хоч ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бери 5000 дан 6000 гача фаластинлик оёқ-қўлларидан маҳрум бўлган.
Хосни Муҳна ишлайдиган оддий лабораторияда улар жиноятчи Исроилнинг давом этаётган қамалини ҳисобга олиб, қайта ишланган материаллардан ва қўлга киритиши мумкин бўлган бошқа нарсалардан сунъий аъзолар тайёрламоқда.
"Биз Исроилнинг Ғазога қарши давом этаётган уруши туфайли оёқ-қўллар йўқотилиши кескин кўпайган шароитда ампутацияга учраган беморларга муҳим хизматлар кўрсатмоқдамиз," деди лабораториянинг алоқа бўйича масъул ходими Муҳна Ал Жазеэра телеканалига.
"Ҳозиргача 507 та янги ампутация ҳолатини ўрганиб чиқдик ва ҳозирда 306 нафар беморга даволаш муолажалари олиб борилмоқда. Бироқ, Исроилнинг бўғувчи қамали ва давом этаётган ҳужумлари туфайли протез мосламалари ва зарур материалларнинг жиддий етишмовчилигига дуч келмоқдамиз, бу эса ампутациялар сонини кундан-кунга оширмоқда."
Беморлар, айниқса болалар учун, маҳаллий ишлаб чиқарилган бу сунъий аъзолар шунчаки восита эмас, балки ҳаёт ришталаридир.
"Ғазо шаҳридаги уйим бомбардимон қилинганда яраландим. Қўл-оёқларимдан айрилсам-да, сунъий аъзо олганимдан сўнг яна умидга тўлдим. Энди кундалик ҳаётимга қайта оляпман - бозорга бораман, дўстларимни йўқлайман ва яна оддий ҳаёт кечиряпман. Алҳамдулиллаҳ," - деди Толиб аш-Шава Al Jazeera телеканалига.