Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди.
Сеул Шимолий Кореядан Россияга 5 миллионга яқин артиллерия снарядларини олиб ўтиш мумкин бўлган камида 10 минг та юк контейнерини аниқлаган. Москвага, шунингдек, ўнлаб баллистик ракеталар етказиб берилган.
Бунинг эвазига Россия Федерацияси Шимолий Кореяга жосуслик сунъий йўлдошларини жойлаштириш, танклар ва самолётларни замонавийлаштириш учун технологиялар топширган.