Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

КХДР раҳбари "АҚШ малайлари ҳужум қилган тақдирда" Россияга ёрдам беришини ваъда қилди

КХДР раҳбари "АҚШ малайлари ҳужум қилган тақдирда" Россияга ёрдам беришини ваъда қилди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин "агар Америка ва Ғарб малайлари қардош мамлакатга яна қуролли ҳужум қилса," ҳеч иккиланмасдан Россияга ёрдам бериш учун КХДР Қуролли Кучларини ишга солишга буйруқ беришини айтди. Унинг сўзларини Корея марказий телеграф агентлиги келтирган.

У бу баёнотни 9 май куни Россия элчихонасига ташриф буюрганда берди.

"Агар украиналик қўғирчоқларнинг ядровий давлат ҳудудий яхлитлигига қарши очиқдан-очиқ ҳарбий ҳаракатларига эътибор берилмаса, улар охир-оқибат янада ақлсизроқ ҳаракатларга журъат этишлари мумкин. Бундай вазиятда, Сеуллик ҳарбийлар қиёфасидаги биринчи даражали америкалик малайлар ҳам шундай бепарволик намунасини кўрсатишлари мумкин," - деди Ким Чен Ин.

Киритилди: 12:07 10.05.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!