Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

КХДР МАГАТЭнинг ўз ядро дастури бўйича резолюциясини рад этди

КХДР МАГАТЭнинг ўз ядро дастури бўйича резолюциясини рад этди

Пхеньян Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан КХДРнинг ядро дастури бўйича қабул қилинган резолюцияни рад этди ва агентлик мамлакатнинг ядровий фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирди. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлими раҳбари Ким Ё Чжон маълум қилди. Унинг баёноти 19 сентябрь куни Корея Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) томонидан тарқатилди.

17 сентябрь куни МАГАТЭнинг 70-Бош конференциясида КХДР Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТТШ) доирасида ядровий қуролга эга давлат мақомига эга бўла олмаслиги таъкидланган резолюция қабул қилинди. Пхеньян ядровий дастури билан боғлиқ фаолиятини тўхтатишга чақирилди.

Ким Ё Чжон резолюцияни «маъносиз ва самарасиз» деб атаб, бундай ҳужжатлар ҳар йили АҚШ ва Ғарб давлатлари ташаббуси билан қабул қилинишини ва улар КХДРнинг ядровий мақомини ўзгартира олмаслигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Пхеньян ЯҚТТШ ва МАГАТЭдан аллақачон чиққан. Шу сабабли Шимолий Корея ҳукумати фикрига кўра, агентлик мамлакатнинг ядровий фаолиятига аралашиш ваколатига эга эмас.

КХДР вакили, шунингдек, МАГАТЭни «икки хил стандарт»да ёндашишда айблади. Хусусан, у Европада Америка ядровий қуролларининг жойлаштирилиши ва биргаликда қўлланилиши, АҚШнинг Жанубий Корея ва Япония иштирокидаги кенгайтирилган тийиб туриш тизими ҳамда Сеулнинг атом сувости кемаларини яратиш режаларини мисол сифатида келтирди.

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги алоҳида баёнотида мамлакатнинг ядровий мақоми қайтарилмас эканини таъкидлади.

Киритилди: 08:10 21.09.2026. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!