Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Куз ва қишда Европа бўйлаб норозилик намойишлари тўлқини тарқалади

Куз ва қишда Европа бўйлаб норозилик намойишлари тўлқини тарқалади

Францияда бошланиб, кейин Италияга ҳам тарқалган ижтимоий норозилик намойишлари Европани қамраб олаётган беқарорлик белгиси бўлиб, куз ва қиш ойларида Европа Иттифоқи мамлакатларида кенг кўламли тартибсизликлар тўлқини юзага келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.

«Бир қатор давлатларда ёшлар ўртасидаги норозилик кайфияти аҳоли турмуш харажатлари ва ёқилғи нархлари борасида ортиб бораётган хавотирлар билан уйғунлашмоқда», — дейилади нашр мақоласида.

Politico таъкидлашича, ҳозирда асосий эътибор Италияга қаратилган. Мамлакат жанубида юқори ёқилғи нархларига қарши чиқаётган узоқ масофага қатновчи юк машинаси ҳайдовчиларининг норозилик намойишлари кенгайиб бормоқда. Нашр бу вазиятни Жоржа Мелони ҳукумати учун «жиддий инқироз» деб атаган.

«Супермаркетлардаги рафлар бўшаб бормоқда, ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин тугаб қолмоқда, аэропортларга ёқилғи етказиб бериш эса тўхтаган. Мелони йўллардаги тўсиқларни бартараф этишга ва дизель ёқилғиси қимматлашувига қарши курашиш учун ёрдам чоралари пакетини тақдим этишга ваъда берди», — деб ёзади Politico.

Шу билан бирга, нашр маълум қилишича, 24 октябрь куниёқ Италиянинг саккизта шаҳрида янги норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!