Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи

Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Ал-Кувайт шаҳрида "Шайх Абдулла ан-Нурий" хайрия ташкилоти менежери Абдуллатиф аз Зафирий билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар 2025 йил 6 майга қадар Қорақалпоғистонга ташриф буюришни режалаштираётган "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳининг (HOPE) инсонпарварлик миссиясиси муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳалар, жумладан, Тошкент шаҳрида етим болалар учун мактаб ёки қариялар шифохонаси қуриш, зарур ижтимоий инфратузилмага эга "кичик қишлоқ" намунасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Абдуллатиф аз Зафирий икки давлат ўртасида ижтимоий лойиҳалар соҳасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Киритилди: 18:02 03.05.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!