Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Каспий қувур линияси консорсиуми (КҚЛ) атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабар қилишича, бу масала телефон орқали суҳбатда муҳокама қилинган.
Вазирлик маълумотларига кўра, томонлар Каспий қувур линияси консорсиуми инфратузилмасига қилинган ҳужумларни, шунингдек, кенгайтирилган стратегик шериклик доирасидаги долзарб икки томонлама масалаларни ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг G20 саммити учун АҚШга бўлажак ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмади.
G20 саммити 2026 йил 14-15 декабр кунлари АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади.