Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кушербаев: "Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи кўпроқ сиёсий қолипга кўчириляпти"

Кушербаев: "Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи кўпроқ сиёсий қолипга кўчириляпти"

Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган, кўпчилик тан оладиган натижалардан бири - ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, давлат органларининг очиқ ва жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш йўлидаги реал қадамлар бўлди. 

Бу ўзгаришлар албатта муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва давлат бошқаруви аппарати курсини жамоатчилик фикрини тинглаш, ўзаро мулоқот принципига йўналтиришга қаратилган қатъий позицияси билан боғлиқ. Бу курс ўзгармади ва қатъий турибди. 

Афсуски сўз ва ахборот эркинлиги жамият тараққиёти учун қанчалик аҳамиятли бўлса, турли мақсадлардаги бошқа шахсларнинг ҳам фаол фуқаро қиёфасида ўз режасини амалга оширишда қулай воситасига айланади. Чунки ахборот орқали бутун бир жамиятни бошқариш мумкин. 

Ва афсуски сўнгги кунларда Ўзбекистонга доир айрим тарқатилаётган ахборотлар мақсади  ҳам бизда ҳавотирли саволлар пайдо қилмоқда. 

Энг ёмони бу ҳаракатлар айнан сўз эркинлигини таъминлашда сиёсий иродасида қатъий турган муҳтарам Президент ва уларнинг оила аъзолари билан билвосита боғлашга урғу берилаётгани энг камида ушбу мамлакат ва халққа дўст бўлмаган кишиларнинг уриниши эканлигини кўрсатмоқда. Мақсад - обрўсизлантириш. 

Қизиғи бу ишлар Ўзбекистонда айни  сайлов йилида кучаяётгани "машина" ўз мақсади йўлида фаол  ишлаётганини англатади. 

Истаймизми йўқми ҳар қандай ахборот текширилиши билан ўз  ҳаққоний қийматига эга. 

Гап нималар ҳақида кетаётганини яхши тушуниб турибмиз менимча. 

Бир нарса аниқки, бирор расмий идоранинг маълумоти эълон қилинмагунча турли таҳмин ва фикрларни асос ёҳуд юридик факт сифатида қабул қилиб бўлмайди. 

Менимча ахборот тарқатишда чегара ва макон тушунчаси йўқолиб бораётган бир вақтда ҳар қандай ахборот кетидан ишониб кетавериш жамиятни манипуляция қилинаётганини англатади. Ва биз буни яхши англаб турибмиз. 

Ҳурматли Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи ҳам афсуски сўнгги вақтларда кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти? Очиғи тушунмаяпман: бир кишининг автоҳалокатга учраши ва даволаниши шунчалар ғайритабиий ходисами. Бу ҳолатга ҳар ким ҳам тушиши мумкин. Лекин бу воқеаларга ҳам ваҳимали ва сиёсий тус берилиши оддий ўқувчига тушунарсиз бўлса биз учун аниқ мақсад йўлидаги ҳаракат бўлиб кўринаяпти... 

Билмадим, лекин мен бу ўринда у кишига соғлиқ тилаган бўлардим. Ҳар қалай ҳаммамиз ҳам иссиқ жон: кимгадир фарзанд, ота, она, ака, ука жондошмиз.

Расул Кушербаев, депутат

Киритилди: 09:45 05.03.2021. Ўқилди: 10249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!