Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Курск вилоятида қанча рус таслим бўлди?

Курск вилоятида қанча рус таслим бўлди?

Украина президенти Владимир Зеленский юзлаб россиялик аскарларнинг таслим бўлгани ва уларга инсоний муносабатда бўлганини эълон қилди. Шунингдек, у Украина қўшинлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги 74 та аҳоли пунктини назорат қилишини маълум қилди.

«Бош штаб бошлиғининг маълум қилишича, бизнинг қўшинларимиз Курск вилоятидаги 74 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда. Юзлаб россиялик аскар аллақачон таслим бўлган ва уларнинг барчасига инсоний муносабатда бўлади», — деди Зеленский.

Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Александр Сирский Зеленскийга Украина Қуролли кучлари гуруҳлари Курск вилоятида ҳарбий амалиётларни давом эттираётгани ҳақида маълум қилди. Сирскийнинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари ҳозирда 1000 квадрат метрга яқин майдонни назорат қилмоқда.

Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми бошланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда таслим бўлган ўнлаб россиялик аскарларнинг видеолари эълон қилинди. Улар орасида Чеченистон махсус кучлари «Ахмат» жангарилари акс этган видеолар ҳам бор.

Киритилди: 13:15 14.08.2024. Ўқилди: 4525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!