Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Курск жанги учун қанча рус аскари ташлангани айтилди

Курск жанги учун қанча рус аскари ташлангани айтилди

Украина президенти Владимир Зеленский халққа қиладиган кунлик мурожаатида Москва ўзининг жануби-ғарбий қисмидаги Курск вилоятига 50 минг аскар юборганини айтди.

Мустақил ҳисоб-китобларга кўра, Украинанинг август ойида чегара минтақасига кутилмаган ҳужуми олдидан у ерда бор-йўғи 11 мингга яқин аскар жойлаштирилган бўлган.

Президент «қўшинларимиз 50 мингга яқин кучли душман гуруҳини ушлаб туришда давом этмоқда», деди.

Зеленский бу Кремль ўз қўшинларини Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан чиқариб олганини англатишини назарда тутди.

Бироқ, Ню - Ёрк Таймс газетасининг яқинда ўтказган текшируви шуни кўрсатдики, Россия Курск ҳужумига қарши туриш учун ўз қўшинларини бошқа минтақалардан олиб чиқишга ҳожат йўқ.
Бунинг ўрнига улар Шимолий Корея аскарлари ёлланаётгани айтилади.

Июль ойида Украина ҳарбий қўмондони Олександр Сирский Гуардиан нашрига Россиянинг Украинада жами 520 минг аскари борлигини, йил охиригача уларнинг сонини 690 мингга етказиш ниятида эканини айтган эди.

Киритилди: 21:24 12.11.2024. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!