Портлаш содир бўлган пайт акс этган видео Украина Телевизион янгиликлар хизмати томонидан эълон қилинган.
Тўғон портилгани ҳақида 11 ноябр куни хабар берилган эди. Бугун Курахово шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Роман Падун яқин атрофдаги қишлоқлар томон сув оқими давом этаётганини, аммо "ҳеч қандай жиддий хавф" йўқлигини билдирди.
Видеода тўғонда кучли ўқ-дориларнинг портлашини кўриш мумкин. Тўғон жойлашган Старие Терни қишлоғи Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинади. Айни дамда рус қўшинлари шимолдан беш километр узоқликдаги қишлоққа бостириб кирмоқда. Сув Волчя дарёсига қуйилади, дарёнинг қуйи қисмида фақат Украина армияси назоратидаги қишлоқлар жойлашган.
Эҳтимолий сув тошқини зонасида Курахово гарнизони учун таъминот ўтадиган йўллардан бири мавжуд. Россиянинг жануб ва шимолдаги қуролли кучлари ҳали ҳам бу йўлдан узоқда. Украина Қуролли Кучлари тўғонни портлатишдан қандай фойда олиши аниқ эмас, аммо Россия Қуролли Кучлари томонидан уни бузиш техник жиҳатдан даргумон.