Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни қатъиятли ва изчил сиёсатчи деб атади.
“Бундай баёнотларни келажакни сиёсий жиҳатдан ҳақиқатан ҳам кўра оладиган, қатъият ва изчилликка эга инсонларгина айтиши мумкин. Бошқалар бундай қила олмайди”, — деди Песков.
Песков бу фикрни Тўқаевнинг Владимир Путин ҳақидаги баёнотига муносабат билдириб, “Вести” журналисти Павел Зарубиннинг саволига жавобан айтди.
Бундан аввал Тўқаев Германияда Фридрих Мерц билан ўтказган матбуот анжуманида Путинни “Марказий Осиё, Европа ва бутун дунё учун Россиядаги энг мақбул сиёсий шахс” деб атаган эди.