Мичиган штатидаги олимларнинг фикрига кўра, кунига тўққиз ёки ундан ортиқ соат давомидаги доимий уйқу хавфли бўлиши мумкин экан. Амалиёт натижасида олинган тадқиқот натижалари Birth журналида чоп этилди.
Хабар қилинишича, экспертлар ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида ёки ундан кейин фарзанди тушган 150 нафардан ортиқ ва фарзандини дунёга келтирган 480 нафар аёл билан амалий тадқиқот жараёнини олиб боришган.
Аниқланишича, фарзандларини йўқотган аёлларнинг 63 фоизи кунни деярли ухлаб ўтказишган.
Олимларнинг фикрига кўра, кеч ҳомиладорлик даврида кам уйқулик ҳолати туғилмаган гўдакни ҳимоя қилиш механизми сифатида ишлайди: бунда онанинг нерв системаси фаол бўлади ва қон босими ошади.
Бу ҳолат ҳомила ўсишига ёрдам беради, ваҳоланки, паст босим билан узоқ вақт юриш бола ривожланишга тўсқинлик қилади.