Ўзэнергоинспекция Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг 0,4 кВ тақсимлаш щитларида таъмирлаш ишларини олиб бораётган бригада ташкилий ва техник тадбирларни бажармасдан, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилмаган ҳолда ишлаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан бригада иш жойидан четлатилди ҳамда хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ бажарилиши юзасидан кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.