PNAS журналида чоп этилган халқаро тадқиқот шуни кўрсатдики, ривожланган мамлакатлардаги одамлар кам ҳаракат қилгани учун эмас, балки юқори калорияли овқатлар истеъмол қилгани учун семиришмоқда.
Олимлар бутун дунё бўйлаб 4213 нафар иштирокчи маълумотларини таҳлил қилишди. Жами кунлик энергия сарфини ўлчашди ва уни тана массаси индекси ва тана ёғи фоизи билан солиштиришди.
Бой мамлакатлар аҳолиси кўпроқ ёғли таомлар ейишади ва ортиқча вазндан қийналишади. Аммо уларнинг умумий энергия сарфи ўртаҳол ва камхарж одамларникидан юқори. Демак, семириш сабаби фаолликнинг пасайиши билан эмас, балки биринчи навбатда нотўғри овқатланиш - ортиқча калория ва қайта ишланган озиқ-овқатларнинг юқори миқдори билан изоҳланади.
Хулоса шу бўлдики, жисмоний фаоллик саломатлик учун муҳим, аммо семиришга қарши курашда асосий омил овқатланишни назорат қилиш ва кундалик рациондаги ультра қайта ишланган озиқ-овқатлар улушини камайтиришдир. Рациондаги ёғларнинг таркиби метаболизмга ва ортиқча вазн тўпланишига бевосита таъсир қилади.