Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Кўнгли бўшлар кўрмасин! 3 та қўли ва 4 та оёғи бор чақалоқ туғилди (ФОТО)

Кўнгли бўшлар кўрмасин! 3 та қўли ва 4 та оёғи бор чақалоқ туғилди (ФОТО)

Ҳиндистоннинг Раджастан штатида тўрт оёқли ва уч қўлли қизалоқ дунёга келди. 24 ёшли Раджу бир вақтда иккита эгизакни, қиз ва ўғил болани дунёга келтирган. Бироқ улардан бирининг, қизалоқнинг 4 та оёғи ва 3 та қўли бор эди.

Ҳомила йўлдош ичида бир-бирига қўшилиб кетган

Биринчи эгизак, ўғил бола туғилгунга қадар қолган икки ҳомила йўлдош ичида бир бирига қўшилиб кетган, деб изоҳ билдирган шикорлардан бири Рохитеш Мина. Маълум бўлишича, аёл ҳомиладорлик вақтида бирон марта ҳам УТТ текширувидан ўтмаган ва танасида учта эгизак ҳомила ривожланаётганлигидан ҳам бехабар бўлган.

Ортиқча оёқ-қўллар олиб ташланади...ми?

Қўшимча оёқ-қўллар чақалоқнинг кўкрак ва қорин қисмида жойлашган. Уларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш режалаштиримоқда.

Ўғил боланинг аҳволи яхши, аммо қизалоқда нафас олиш билан боғлиқ муаммо кузатилган. Унга сунъий кислород берилгач, аҳвол яхшиланган.

Киритилди: 12:11 23.09.2019. Ўқилди: 13207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!