Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Кўнгиллилар коалицияси” Украина учун “хавфсизлик кафолатлари” бўйича ишни якунлади

“Кўнгиллилар коалицияси” Украина учун “хавфсизлик кафолатлари” бўйича ишни якунлади

“Кўнгиллилар коалицияси” Украина учун “хавфсизлик кафолатлари” бўйича ишни якунлади ва уларни АҚШ билан муҳокама қилиш ниятида, деди Франция президенти.

Эммануэл Макрон бу ҳақда Парижда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув якунида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Франция президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Биз жорий йил март ойида илк бор ўт очишни тўхтатишни талаб қилгандик, Зеленский бунга рози бўлганди, Россия эса рад этганди;

◾️ Июн ойида бошқа бир таклиф пайдо бўлди, биз бунинг устида ишладик, Россия уни қабул қилмади;

◾️ Аляскада Қўшма Штатлар воситачилик қилиш бўйича таклиф билдирди, Россия яна рад этди;

◾️ Вашингтон Украинада тинчликка эришиш учун яна бир таклиф билан чиқмоқда, энди Россиянинг жавобини кутишимиз керак;

◾️ Украинага коррупция билан қандай курашишни биз ўргатмаймиз. Сиз Россияда коррупция ҳолатлари ҳақида ҳеч қачон эшитмагансиз, чунки буни тергов қиладиган мустақил орган йўқ.

Киритилди: 23:24 01.12.2025. Ўқилди: 548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!