Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспексияси ва Бош прокуратура ҳамкорлигида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро О.Н. томонидан Кўкдала тумани "Шўрқудуқ" МФЙ ҳудудидаги ер майдонида 103 туп кўк тол дарахти ноқонуний тарзда бутунлай кесилганлиги аниқланди.
Натижада табиатга 763 миллион 125 минг сўм зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди. Туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.