Йирик криптовалюта биржаси KuCoin АҚШ расмийлари билан келишувга эришиб, $300 миллион жарима тўлашга ва мамлакатдаги фаолиятини вақтинча тўхтатишга рози бўлди. Бу ҳақда vc.ru хабар берди.
Регуляторларнинг маълумотига кўра, KuCoin платформаси орқали миллиардлаб доллар қийматидаги шубҳали транзакциялар амалга оширилган. АҚШ расмийлари биржани пул ювишга қарши қонунларни бузишда ва тегишли лицензияларсиз фаолият юритишда айблаган.