Хабар берилишича, рекорд даражадаги ёмғирлар Хитой пойтахтини сув остида қолдирган. Кўчалар кучли оқимларга айланиб, машиналар ва одамларни ҳам оқизиб кетмоқда. Шаҳар атрофларидаги қишлоқлар сув остида қолган.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ дарё ўзанидан тошиб чиққан. Синоптиклар кучли ёмғирлар яна уч кун давом этуши мумкинлигини билдиришган.
Хитой Марказий телевидениеси хабарига кўра, 30 киши ҳалок бўлган, тахминан 80 минг аҳоли эвакуация қилинган.