Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кубада тахминан 10 миллион киши электрсиз қолди — Reuters

 Кубада тахминан 10 миллион киши электрсиз қолди — Reuters

Хабар берилишича, Куба миллий электр тармоғида блэкаут юзага келган. Бунга АҚШ томонидан жорий этилган нефт блокадаси ва оролнинг аллақачон эскирган электр тизими сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Қўшма Штатлар январ ойида Кубанинг энг муҳим хорижий ҳамкори бўлган Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олганидан кейин узоқ вақтдан бери душман бўлган Кубага босимни кучайтирди.

Куба инқирозни юмшатиш умидида Қўшма Штатлар билан музокаралар бошлаганини маълум қилган. Трамп сўнгги ҳафталарда “Куба қулаш арафасида” эканлигини ва Вашингтон билан келишувга эришишга тайёр эканлигини айтганди.

Киритилди: Бугун 19:51. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!