Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия ўзи учун янги аскарлар қидирмоқда — Украина президенти

Россия ўзи учун янги аскарлар қидирмоқда — Украина президенти

Зеленский Путиннинг Молдова таркибидаги тан олинмаган Днестрбўйи ҳудуди аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди.

"Бу ўзига хос қадам. Россия шу тариқа ўзи учун янги аскарлар қидирмоқда, чунки фуқаролик ҳарбий мажбуриятни англатади. Бу, шунингдек, Москва томонидан Днестрбўйи ҳудудини ўзиники сифатида белгилаб олишидир", — деди Украина президенти.

Шу билан бирга, Зеленский Украина ҳукуматига ушбу масала юзасидан Молдова расмийлари билан алоқа ўрнатишни топширганини айтди.

Молдова президенти Майя Санду ҳам Россиянинг ушбу хатти-ҳаракатларини Москвага “Украинадаги урушга юбориш учун кўпроқ одамлар кераклиги” билан боғлади. У Путинни қарорини Молдованинг Днестрбўйини реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари фонида Москванинг қўрқитиш тактикаси деб атади.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!