Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Куба АҚШнинг “100 миллион долларлик ёрдам” баёнотини рад этди

Куба АҚШнинг “100 миллион долларлик ёрдам” баёнотини рад этди

Куба Вашингтон томонидан таклиф қилингани айтилаётган 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами ҳақида ҳеч нарса билмайди – мамлакат ТИВ раҳбари Бруно Родригес.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Куба ҳукумати Қўшма Штатлар таклиф қилган инсонпарварлик ёрдамини рад этганини даъво қилган эди.

"Кимдир АҚШ Давлат котибидан Кубага таклиф қилинган ва бу ерда ҳеч ким эшитмаган 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами ҳақидаги уйдирма ҳақида сўраши керак", — деб ёзди Родригес ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Куба Ташқи ишлар вазири ушбу маблағларни айнан ким ажратиши, улар нақд пул кўринишида бўладими ёки юклар етказиб бериладими, ёрдам оролда қандай тақсимланиши ва тегишли таклиф қачон Гавана расмийларига расман юборилишини аниқлаб олиш фойдадан холи бўлмаслигини таъкидлади.

"Улар 100 миллион доллар ҳақида ёлғон гапиришмоқда", — дея хулоса қилди вазир.

Киритилди: Бугун 19:07. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!